Рекламное Агентство Полного Цикла
на Главную    <b>RSS</b> - международный формат, специально созданный для трансляции данных с одного сайта на другой. Используя готовые экспортные файлы в формате RSS, вы можете разместить на своей странице заголовки и аннотации сюжетов наших новостей. Кроме того, посредством RSS можно читать новости специальными программами - агрегаторами новостей - и таким образом оперативно узнавать об обновлениях нужных сайтов.  Google SiteMap
Полиграфия Наружная реклама Радио Транспорт Печатные издания Интернет Изготовление Телевидение Директ маркетинг
Реклама в Узбекистане
Цены на рекламу полиграфия реклама в Интернете реклама в печатных изданиях директ маркетинг наружная реклама маркетинговые услуги реклама на транспорте реклама на радио реклама на телевидении изготовление рекламной продукции Наш Дизайн Законодательство Вы спрашивали - мы отвечаем... Для Важных Сообщений
 
Новое в Ценах на Рекламу

П Р А Й С – Л И С Т Авторадио «Хамрох».

Радио Terra

Grand

Shark press

Прайс-лист «A’LO FM»
 
Выбери Имя
 

Техническое сопровождение » AUDITAdolat.uz » Appraiser

Устав ООУ (узб) - звоните по телефону в Ташкенте 99897 1030499

"УЗБЕКИСТОН БАХОЛОВЧИЛАР ЖАМИЯТИ" ЖАМОАТ БИРЛАШМАСИНИНГ УСТАВИ

1. УМУМИЙ КОИДАЛАР

     1.1. Келгусида «Жамият» деб аталувчи «Узбекистон бахоловчилар жамияти» жамоат бирлашмаси Узбекистон Республикасининг Конституцияси, «Узбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари» тугрисидаги конуни ва бошка конунларига биноан фукароларнинг эркин кунгилли истаги натижасида ва бахолаш фаолияти сохасидаги узларининг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаъатларини амалга ошириш максадида ташкил этилган.

     1.2. Жамият фукаролик, иктисодий, ижтимоий ва маданий хукук ва эркинликларни амалга ошириш ва химоя килиш; фукаролар ташаббускорлигини ва уз фаолиятларини юксалтириш; давлат ва жамоатчилик ишларини бошкаришда иштирок этиш; касб манфаатларини кондириш; илмий ва техник ижодкорликни ривожлантириш; халкаро алокаларни кенгайтириш; конун томонидан таъкикланмаган фаолият турларини амалга ошириш максадида ташкил этилган.

     1.3. Жамият Уставда белгиланган вазифаларга биноан уз фаолиятини Узбекистон Республикасининг худудида олиб боради. Конунчиликка мувофик Жамиятнинг худудий булимлари ташкил килиниши мумкин.

     1.4. Жамият нодавлат нотижорат ташкилот булиб, Устав доираси ичида тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиши мумкин.

     1.5. Жамият хукукий жихатдан юридик шахсдир: узининг алохида мулкига эга булади ва шу мулки билан мажбуриятлари буйича жавобгар, мулкдорлик ва хусусий мулксизлик хукукларига эга булади, судда даъвогар ва жавобгар булади. Жамият таъсис хужжатларида белгиланган тартибда руйхатга олинган вактдан бошлаб юридик шахс хукукига ва мажбуриятларига эга булади.

     1.6. Давлат идоралари ва улардаги мансабдор шахсларнинг Жамият фаолиятига ва уз навбатда Жамиятнинг давлат идоралари ишларига аралашишларига йул куйилмайди. Бундан конунда белгиланган холлар мустаснодир.

     1.7. Жамият узининг мустакил балансига; молия-кредит муассасаларда миллий ва хорижий валютадаги хисоб ва бошка ракамларга эга булади.

     1.8. Жамият уз номи зикр этилган думалок мухрга, бурчак тамгасига, тамгаларга ва бланкларга эгадир.

     1.9. Жамият белгиланган тартибда тасдикланган ва руйхатга олинган белгилари: эмблемаси, байроги ва байрокчасига эга.

     1.10. Жамиятнинг юридик номи:

  • давлат тилида: “O'zbekiston baholovchilar jamiуati”; кискача «O'BJ»;
  • рус тилида: «Общество оценщиков Узбекистана»;
  • инглиз тилида: "Society of appraisers of Uzbekistan".

     1.11. Жамиятнинг юридик манзилгохи: Тошкент ш., Амир Темур кучаси, 24.

     1.12. Жамият Уставига киритиладиган узгаришлар ва кушимчалар Жамият давлат руйхатига олиниш тартиби каби давлат руйхатига олинади ва шундан эътиборан кучга киради.

2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТНИНГ МАКСАД ВА МАСАЛАЛАРИ

     2.1. Жамиятни ташкил килишдан максад Узбекистан Республикасининг худудида ва ундан ташкарида турли мулк ва эгалик хукукларни бахолаш билан шугулланаетган мутахассисларнинг касб фаолиятига ердам беришдан иборатдир.

     2.2. Олдига куйган максадни амалга ошириш учун Жамият барча давлат, жамоат бирлашмалари, касб-хунар жамиятлар билан хамкорлик килади ва куйидаги масалаларни хал этади:

  • Жамият фаолиятини таъминловчи лойихалар, дастурларни ишлаб чикиш;
  • бахолаш ишлари сифатини кафолатлаш тизимларини ишлаб чикиш ва таъминлаш ва уларни Узбекистон Республикасининг конунчилигига мувофик амалга киритиш ва оширишда давлат идораларига ердам бериш;
  • Жамият аъзоларининг касб фаолиятини аттестация ердамида сертификатлаш;
  • бахоловчиларнинг билим олишига ва малакасини оширишига кумаклашиш;
  • мулкни бахолаш буйича малакали бахоловчиларни тайерлаш учун зарур булган янги укув дастурларни ишлаб чикишга ва таркатишга ердам бериш;
  • бахолаш фаолиятига доир меъерий актлар ва услубий материалларни ва шулар ичида мулкни бахолаш ва бахоловчининг ишини белгиловчи асосий хужжат булмиш бахолаш Стандартларини ишлаб чикишга, куллаб-кувватлашга ва амалга киритилишига ердам бериш;
  • Жамият аъзоларининг касб фаолиятига ердам бериш максадида тузилган битимлар, бахолаш фаолияти масалалари юзасидаги меъерий-хукукий хужжатларини йигиш, ахборотни йигиш ва маълумотларни туплаш;
  • бахоловчи касбига доир даврий ахборотни уз аъзоларига таркатиш;
  • Жамиятнинг барча булимлари орасида узаро мувофиклаштириш ишларини амалга ошириш;
  • Жамият максадига эришиш учун ахоли, илмий жамоатчилик, корхоналар, идоралар, ташкилотлар орасида ахборотлар ва услубий маълумотлар таркатиш;
  • халкаро ва республика микесида уз фаолиятининг асосий йуналиш буйича мажлислар, анжуманлар, йигилишлар, кургазмалар, томошалар утказиш;
  • бошка касб-хунар профессионал бирлашмалари (бухгалтерлар, аудиторлар, риэлторлар ва бошка) билан хамкорлик килиш;
  • махсус адабиетлар ва уз ваколати доирасида, Узбекистон Республикасининг конунчилигига мувофик даврий нашрларни (бюллетень, журнал) чоп этиш;
  • бахолаш сохасидаги халкаро тажрибани урганиш, бошка мамлакатларнинг малакали бахоловчилар жамиятлари ва халкаро ташкилотлар билан хамкорлик килиш;
  • Жамият вакилларининг халкаро мажлисларда, анжуманларда иштирок этиши;
  • Узбекистон Республикасининг конунчилигига мувофик жамият фаолияти билан боглик булган масалалар курилаетганда бахолаш фаолияти масалалари буйича иштирок этиш ва карорларни ишлаб чикишда кумаклашиш;
  • давлат ва махаллий идораларда ва бошка жамоат бирлашмаларида уз хукукларини ва аъзоларининг касб манфаатларини химоя килиш.

3. ЖАМИЯТНИНГ ХУКУК ВА БУРЧЛАРИ

     3.1. Мазкур Уставда, дастурий хужжатларда, бошка актларда белгиланган максадлар ва вазифаларни бажариш учун Жамият куйидаги хукукларга эга:

  • конунчиликка мувофик тартибда уз максадлари ва фаолияти тугрисидаги ахборотни эркин равишда таркатиш;
  • давлат ва бошкарув идораларининг жамият фаолиятига доир карорини ишлаб чикишда иштирок этиш;
  • уз аъзоларининг конуний манфаатларини давлат ва жамоа идораларида химоя килиш;

     ва шунинг билан бирга:

  • Жамият уставида курсатилган вазифаларни бажариш максадида хужалик уюшмаларини ва бошка хужалик ташкилотларни ташкил килиш йули билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;
  • хужалик битимларини тузиш ва шунинг билан бирга Жамият амалдаги конунчиликка ва мазкур Уставга зид келмайдиган шартнома максадлари, томонлар мажбуриятлари ва бошка хужалик муносабатларни эркин танлашга ваколатлидир;
  • даврий нашрларни чикариш ва ноширлик фаолияти билан шугулланиш, шулар ичида Жамият аъзоларининг манфаатларига мос келадиган илмий-услубий журнал чикариш;
  • Жамият аъзоларига профессионал аксессуарлар ва адабиетларни (хисоботлар учун когоз, малака белгилари ва бошкалар) етказиб бериш;
  • конунчиликка мувофик бахоловчиларни тайерлаш ва уларни кумаклашиш;
  • малакали мутахассислик, малака даражасини, фаркланиш белгиларини ва мутахассислик сертификатларини бахоловчиларга бериш;
  • таъсис шартномалар ва/еки уставлар асосида Жамоат бирлашмалари уюшмасини ташкил килиш ва шунингдек янги жамоат бирлашмаларини тузиш;
  • халкаро жамоат бирлашмаларига аъзо булиш ва мазкур халкаро бирлашмаларнинг статусига мувофик хукуклар ва мажбуриятларни олиш, бевосита халкаро алокалар ва муносабатларни таъминлаш, хорижий нотижорат нодавлат бирлашмалари билан шартномалар тузиш;
  • халкаро хукук конун-коидалари, Узбекистон Республикасининг халкаро шартномалари ва хорижий давлатлар конунчилиги асосида шу давлатларда узининг булимларини ташкил этиш;
  • уз ташаббуси билан ижтимоий хает масалалар буйича давлат идораларига чикиш ва Узбекистон Республикасининг конунчилигига мувофик уз таклифларини киритиш.

     3.2. Жамият мажбуриятлари куйидагилардан иборат:

  • фаолиятига тегишли булган Узбекистон Республикасининг конунчилигига, халкаро хукук конун-коидаларига ва Уставда кузда тутилган коидаларга амал килиш;
  • Жамиятни руйхатга олиш идорасига узининг фаолияти тугрисида хар йиллик ахборотни бериш;
  • Жамиятни руйхатга олиш идораси вакилларига устав максадларини амалга ошиши билан боглик булган Жамият фаолияти ва Узбекистон Республикасининг конунчилигига риоя килиниши билан танишишга кумаклашиш.

4. ЖАМИЯТГА АЪЗО БУЛИШ

     4.1. Жамият олдида турган масалаларни биргаликда ечишга манфаатдор, Жамият максадлари ва вазифаларига кумакдош, Жамият Уставини куллаб-кувватлайдиган, кириш ва аъзолик туловларини тулаган 21 ешга кирган жисмоний шахслар (Узбекистон Республикасининг фукаролари, фукаролиги булмаган шахслар, хорижий мамлакатлар фукаролари) ва жамоат бирлашмалари булган - юридик шахслар Жамият аъзолари булиши мумкин.

     Жамият таъсисчилари Жамият руйхатга олинган кундан бошлаб унинг аъзолари деб хисобланади. Жамият аъзолари тенг хукук ва мажбуриятларга эгадирлар. Жамият аъзоларига аъзолик билети берилади.

     4.2. Бахолаш фаолиятини юксалтиришга катта шахсий хиссасини кушган ва/еки Жамият олдида хизмат курсатган Узбекистон Республикасининг еки бошка давлат фукаросига Жамият Бошкарув органи - Правление томонидан «Жамият фахрий аъзоси» деган унвон берилиши мумкин.

     4.3. Жамиятга кириш истагини билдирган жисмоний шахслар Жамият Бошкарув органи - Правлениега уз аризасини берадилар. Жамиятга аъзо килиб олиш тугрисидаги карор Жамият Правлениеси томонидан кабул килинади.

     4.4. Жамиятга кириш истагини билдирган юридик шахслар Жамият Правлениясига уз рахбарлари имзолаган аризасини берадилар. Жамиятга аъзо килиб олиш тугрисидаги карор Жамият Правленияси томонидан кабул килинади.

     4.5. Жамият аъзолари учун куйидаги малака унвонлари белгиланган:

  • Жамиятнинг хакикий аъзоси;
  • сертификацияланган бахоловчи;
  • бахолаш буйича эксперт;
  • бахолаш магистри.

     4.6. Юкорида курсатилган малака унвонларига эга булган Жамият аъзолари бажарган бахолаш ишларнинг сифатига Жамият кафолат беради.

     4.7. «Жамиятнинг хакикий аъзоси» унвони Жамият томонидан ташкил килинган бахолаш фаолияти буйича курсларида еки Жамият томонидан дастурлари тан олинган бошка укув марказларида зарур маълумот олган Жамият аъзоларига берилади. Аттестациядан муваффакиятли утган Жамиятнинг хакикий аъзоларига «Сертификацияланган бахоловчи», «Бахолаш буйича эксперт», «Бахолаш магистри» унвонлари берилади.

     Малака унвонлари Аттестацион комиссия карорига биноан Правление томонидан берилади.

     Жамият аъзоларининг унвонлари Жамият томонидан берилган аттестат билан тасдикланади. Жамият Аттестати аъзолик билети курсатилгандагина кучлидир.

     4.8. Жамият аъзолари сафига кириш ва чикиш, малака унвонларини бериш, Жамиятга аъзолик булиш хужжатларни бериш шакли ва тартиби Жамиятнинг Правленияси томонидан тасдикланган Жамиятга аъзолик Низомида белгиланади.

5. ЖАМИЯТ АЪЗОЛАРИНИНГ ХУКУК ВА БУРЧЛАРИ

     5.1. Жамият аъзолари куйидаги хукукларга эгадирлар:

  • Жамият ишлари бошкарувида иштирок этиш (Жамият бошкарув ва Назорат- тафтиш органларига сайлаш ва сайланиш хукукларига эгадир), бунда юридик шахслар уз вакиллари оркали иштирок этишлари мумкин;
  • Назорат тафтиш комиссиясига ариза ва таклифлар бериш йули оркали Жамият бошкарув органлар фаолиятини назорат килиш;
  • Жамият бошкарув органлари оркали утадиган ихтиерий зарур булган ахборотни олиш;
  • Жамият вазифаларига мос келувчи узининг илмий ва илмий-техник дастур ва лойихаларини таклиф этиш;
  • касбга доир масалаларни хал этишда Жамият ердамидан фойдаланиш;
  • Жамият даврий нашрларида касбга доир маколаларни чоп этиш;
  • Жамиятдан маслахатлар ва эксперт ердамини олиш;
  • Жамият лойихаларида иштирок этиш;
  • Жамият молия- хужалик фаолиятини тафтиш этилишни талаб килиш;
  • Жамият белгисини Узбекистон Республикасининг конунчилигига мувофик куллаш;
  • Жамият Аттестатидан фойдаланиш;
  • Жамиятдан эркин равишда чикиш.

     5.2.Жамият аъзоларининг мажбуриятлари куйидагилардан иборат:

  • Жамият Уставига амал килиш;
  • аъзолик (кириш ва йиллик) туловларини уз вактида тулаш, туловлар ва тулов муддатлари Жамият Правленияси томонидан белгиланади;
  • Жамият Устав бандларини бузган аъзолар жавобгарликни уз зиммаларига олиши.

      Жамият аъзолари касб этикаси Кодексининг талабларига, Декларациясига ва бошка Жамият стандартларига амал килишлари зарур.

6. ЖАМИЯТ БОШКАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА ТИЗИМИ

     6.1. Жамиятнинг олий бошкарув органи булиб Конференция хисобланади. Конференция йигилиши 2 йилда бир мартадан кам булмаган муддатда утказилиб, мутлок ваколатларга эга. Конференция йигилишларида Жамиятнинг барча аъзолари иштирок этадилар. Агар Конференция йигилишида Жамият аъзолари сонининг камида учдан бир кисми иштирок этаетган булса, у карорлар кабул килиш хукукига эга булади. Конференцияда махсус масалалар курилиши холларидан ташкари йигилиш карорлари катнашчилар купчилигининг оддий овоз беришлари асосида кабул килинади.

     Конференциянинг навбатдан ташкари йигилиши Правления ташаббуси билан, еки Жамият аъзоларининг камида 10% нинг талабига мувофик , еки Назорат-тафтиш комиссиясининг талабига биноан чакирилади.

     Конференциянинг мутлак ваколатларига куйдагилар киради:

     а) Жамиятни тузиш тугрисидаги карорни кабул килиш;
      б) Жамият Уставини тасдиклаш ва шунинг билан бирга Уставга кушимчилар ва узгаришлар киритиш;
      в) Жамият фаолиятини ривожлантиришнинг умумий йуналишлари белгилаш;
      г) Раисни, Правление аъзоларини ва Назорат-тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва шу лавозимлардан бушатиш;
      д) Раис ва Назорат-тафтиш комиссиясининг хисоботларини тасдиклаш;
      е) худудий булимларни ташкил килиш;
      ж) Жамиятни кайта ташкил этиш ва тугатишга доир масалаларни ечиш.

     Конференцияда «а» , «б» ва «ж» бандлар буйича карор кабул килиниши учун йигилиш иштирокчиларнинг 2/3 кисмининг розилиги зарурдир.

     6.2. Назорат-тафтиш комиссияси Жамиятнинг назорат органи булиб Жамиятнинг Уставида белгиланган, молия-хужалик фаолиятини назорат килади ва Конференцияга хисобот беради.

     Комиссияга Жамиятни сайланган органларининг аъзолари ва ижрочи дирекция ходимлари кирмайди. Комиссия Конференцияда 2 йил муддатига сайланади.

     6.3. Конференциялар орасидаги давр ичида Жамият фаолиятининг бошкаруви ваколати 2 йилга сайланган

     Правления томонидан амалга оширилади. Правлениянинг йигилишлари ярим йилда бир мартадан кам булмаган тартибга биноан Жамият Раиси томонидан уюштирилади.

     Правления Жамият фаолиятини ташкил килиб куйидаги тадбирларни амалга оширади:

  • Жамият мажлисига тайергарлик куриш ва уни ташкил килиш;
  • Конференция карорларини таъминлаш ва бажариш;
  • Жамият фаолиятининг режаларини тасдиклаш;
  • Жамият йиллик бюджетини тасдиклаш;
  • Жамият белгиларини тасдиклаш;
  • Жамият дирекцияси ходимларининг штат лавозимлари хизмат йурукномасини тасдиклаш;
  • айрим касб муаммоларини ва ташкилий масалалар устида ишлаетган ва олинган натижалар хакида Правленияга ахборот берувчи кумиталар, комиссиялар ва ишчи гурухларни ташкил килиш;
  • Жамиятга аъзо булиш хакидаги масалаларни хал этиш;
  • аъзолик, кириш ва йиллик туловлар микдорини аниклаш, йигиш, туловлар тулаш тартибини белгилаш;
  • Жамиятнинг худудий булимларини тузиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш массалаларини ечиш. Правление уз карорларини аъзолар йигилишида купчиликни овоз бериши йули билан кабул килади, агар катнашчилар сони бутун кумита аъзоларини 2/3 кисмидан кам булмаса.

     6.4. Жамият Правлениясига рахбарлик килиш Жамият олий лавозимида булган Раисга топширилади. Раис, Уставга мувофик Жамият ишини режалаштиради ва ташкил килади, Узбекистон Республикаси ва хориждаги Давлат нотижорат ва тижорат ташкилотлар билан хамкорлик килиш жараенида вакил вазифаларини бажаради.

     Жамият Раиси Конференцияда 2 йилга сайланади ва унинг фаолияти конунчиликка зид келиб еки Жамият манфаатларига зарар келтирса у лавозимидан белгиланган муддатдан олдин бушатилиши мумкин. Раисни уз лавозимидан бушатиш тугрисидаги карорни Конференцияда кабул килинади.

     Раис, Жамият номидан ишончномасиз битимлар ва мехнат шартномаларини сулхини тузади, ишончномалар беради, банкларда хисоб ва бошка ракамларни очади, Жамият маблаглари билан уз ихтиерида иш килишга хукуклидир, штатларни тасдиклайди, Жамиятнинг барча ходимлари бажариши зарур булган буйруклар ва курсатмаларни чикаради, Жамият фаолияти тугрисида хисоботлар тайерлайди ва уларни Мажлисга тасдиклаш учун беради.

     6.5. Раис Правления аъзолари ичидан узига муовинлар тайинлаши мумкин ва улар Правления карори билан тасдикланади. Раис уз вазифалари ва ваколатларини бирор муовинига топшириши мумкин, улар Жамият Правленияси томонидан тасдикланиши зарур.

     6.6. Жамиятни жорий ташкилий ва молия-хужалик фаолиятини олиб бориш учун Раис томонидан дирекцияси ташкил этилади ва Директор тайинланади. Жамият Директорининг ваколати, хукуклари ва вазифалари Раис томонидан белгиланади. Дирекция ходимлари штатдаги хизматчилардир.

     6.7. Маъмурий-техник ишларни бажариш учун Жамиятнинг хар йиллик бюджетидан дирекция штатидаги хизматчиларга иш хакини тулашга мулжалланган фонд ажратилади. Фонд хажми Правления томонидан белгиланади. Жамият аппаратига ишга кирган ходимлар учун Узбекистон Республикасининг мехнат тугрисидаги конунчилиги ва Узбекистон Республикасининг иштимоий мухофаза килиш тугрисидаги конунчилиги кучга киради.

     6.8. Жамиятнинг худудий булимлари Правления карорига асосан ташкил килинади ва шу булимлар Правления томонидан тасдикланган Низомга мувофик уз ишини олиб борадилар.

     6.9. Правление карорига биноан Жамият ичида Интизом-даъво комиссияси, Аттестацион комиссияси ва бошка комиссиялар ташкил этилиши мумкин.

     Комиссиялар хакидаги Низомлар Жамият Правлениеси томонидан тасдикланади.

7. ЖАМИЯТ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ ВА МУЛКИ

     7.1. Жамият хисобида бинолар, иншоатлар, курилмалар, яшаш фонди, транспорт, ускуналар, инвентарь, маданий-маърифий ва согломлаштиришига каратилган мулк, пул маблаглари, акциялар, кимматбахо когозлар ва Уставда кузда тутилган ва Жамият фаолиятининг моддий таъминотига зарур булган бошка мулк турларига эга булиши мумкин. Шунинг билан бирга Жамият хисобида Уставдаги максадларга мувофик ва Жамият маблагларига ташкил этилган ва сотиб олинган муассасалар ва нашриетлар булиши мумкин.

     7.2. Жамият, корхоналар, идоралар, ташкилотлар, фукаролар тамонидан уз хохиши асосида берган мулкга, Жамият уз хужалик фаолияти натижасида ва бошка конуний йуллар билан орттирган мулкга эгадир.

     7.3. Жамият пул маблаглари кириш ва аъзолик туловларидан; уз хохиши асосида берилган бадаллар ва эхсонлар; Уставда кузда тутилган марузалар, кургазмалар ва бошка тадбирлардан тушган доромад; тадбиркорлик ва нашр этиш фаолиятидан тушган даромад; фукаро-хукукий битимлардан ва бошка конун нуктаи назаридан ман этилмаган тушумлардан шаклланади.

     7.4. Жамият тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадлар Жамият аъзолари орасида таксимланиши мумкин эмас, улар факат устав вазифаларини амалга оширишга ишлатилиши зарур.

     7.5. Жамият ва унинг ердамида тузилган корхона ва ташкилотлар томонидан конун билан белгиланган тартибда ва хажмда бюджетга туловлар утказилади.

     7.6. Жамият кайта ташкил этилганда унинг мулки Узбекистон Республикаси конунчилигида кузда тутилган янгидан ташкил булган юридик шахсларга утади.

8. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТУХТАТИШ

     8.1.Жамият фаолияти уни кайта ташкил этиш (кушилиш, кушиб юбориш, ажратиш, булиб юбориш, узгартириш) еки тугатиш йуллари билан Конференция карорига (Конференция 2/3 катнашчиларининг розилиги билан), еки суд карорига биноан тухтатилиши мумкин.

     Жамият суд карорига биноан куйидаги холларда тугатилиши мумкин:

  • конун нуктаи назаридан Жамиятни ташкил килиниши ва фаолият курсатиши ман этилса;
  • уз хадди-харакатлари билан фукаролар хукуклари ва эркинлигини бузишга олиб келса;
  • конун еки бошка хукукий актларни бир неча марта, еки купол равишда бузилиши шунинг билан Жамият Уставида белгиланган максадларга зид келувчи хадди-харакатлар мунтазам амалга оширилган булса.

     8.2. Жамият фаолияти Узбекистон Республикаси Конституцияси ва Узбекистон Республикаси конунчилиги бузилганида «Узбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари» тугрисидаги Конунда курсатилган тартибга биноан суд карорига асосан тухтатилиши мумкин.

     8.3. Жамият кайта ташкил этилиши ва тухтатилиши натижасида ишдан бушаетган штатдаги ходимларнинг хукук ва манфаатлари Узбекистон Республикаси конунчилигига биноан мухофаза килинади.

     8.4. Жамият Катнашчиларининг Конференциясида тасдикланган тугатиш комиссияси томонидан тугатилади, ва шу комиссия Конференцияга хисобот беради.

     8.5. Конференция карорига биноан тугатилган Жамиятнинг бюджет, банк, карздор ва кредиторлар билан хисоб-китоб килингандан сунг колган мулк ва пул маблаглари унинг уставида кузда тутилган максад йулида сарфланади. Колган мулк билан фойдаланиш тугрисидаги карор тугатиш комиссияси томонидан матбуотда эълон килинади.

     8.6. Жамият тугатилиши хакидаги карор Жамият юридик шахслар ягона Давлат реестридан учирилиши максадида руйхатга олиш идорасига юборилади. Жамият тугатилганидан сунг штат аппарати шахсий тизимига доир хужжатлар белгиланган тартибда Давлат архивига юборилади.


TEXT +   TEXT -    Опубликовано : 21.12.08 | Просмотров : 4351

Рекомендуем посетить
 
Консультанты:


+998 90 954 54 00 Кирилл
+998 90 946 22 10 telegram
+998 71 289 51 34 Тел.

В избранное :ctrl+d
 
Статистика

Топ рейтинг www.uz
Rambler's Top100
 


© 2024 Все права защищены СемёновЪ.
Все цены данные нашими партнерами, для ознакомления и предназначены для общего представления о данной услуге. Связь с администрацией по почте reklamauz@rambler.ru